Хитойда машинасида оломонни босиб кетган эркак қатл қилинди
Олам
−
20 Январь
5283Бугун, 20 январь куни Хитой суди 2024 йил ноябрида Чжухай шаҳрида бир гуруҳ одамларни босиб ўтган шахсга нисбатан ўлим ҳукмини чиқарди. Бу ҳақда “Sinchew” хабар берди.
11 ноябрь куни ҳайдовчи шаҳар спорт марказида машқ қилаётган одамларга бориб урилганди. Ушбу ҳодиса оқибатида 35 киши ҳалок бўлганди ва 43 киши яраланганди. Таъкидланишича, эркак хотини билан ажрашганлиги ва мулкни тақсимлаш билан боғлиқ муаммолар туфайли “ғазабини чиқариш” учун одамларга ҳужум қилишга қарор қилган.
Жиноят бўйича ўлим ҳукми 20 январь куни Олий халқ суди қарорига мувофиқ амалга оширилган.
“Гуандун провинциясидаги Чжухай оралиқ халқ суди 20 январь куни Фань Вэйцюга нисбатан ўлим жазосини ижро этди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Хитой суди Чандэ шаҳрида машинани оломон устига ҳайдаган ҳайдовчини шартли ўлим жазосига ҳукм қилганди. Ўтган йилнинг 19 ноябрь куни ҳайдовчи Хуан Вэнь Чандэ шаҳрининг Дингчэн туманидаги бошланғич мактабга кираверишда машинасини ўқувчилар устига ҳайдаши оқибатида 18 нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланганди.