Хитойда машина оломонни босиб кетди. 35 киши ҳалок бўлди
Олам
−
12 Ноябрь
8970Хитой жанубидаги Чжухай шаҳрида эркак машинасини қасддан бостириб бориши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди, 43 киши оғир яраланди. Бу ҳақда бугун, 12 ноябрь куни маҳаллий полицияга таяниб, “South China Morning Post” хабар берди.
Ҳодиса 11 ноябрь куни спорт маркази яқинида содир бўлган. Машинани 62 ёшли эркак бошқарган. У қочишга уринаётган вақтда қўлга олинган. Ҳозирда у ўзига етказилган жароҳатлар туфайли кома ҳолатида шифохонага ётқизилган.
Нашрнинг аниқлик киритишича, эркак ўз жонига қасд қилишга уринган.
BBC хабарига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, эркак ажрашгандан кейин мулкий можаро натижаларидан норози бўлгани учун одамлар оломонига машинасида бостириб борган.
Гувоҳнинг сўзларига кўра, ўша пайтда бир неча гуруҳ одамлар спорт саройи ҳудудида тўпланиб, у ерда сайр қилаётган бўлган. Қурбонлар орасида кексалар, ўсмирлар ва болалар кўп бўлган.
LiveБарчаси