Хитойда коронавируснинг қайтадан кенг тарқалиши содир бўладими?

Олам

image

Хитойда COVID-19 нинг қайта авж олиши бўлмайди. Фақат оз сонли одамлар бу вирусни юқтириб олиши мумкин. Бу ҳақда бугун, 27 март куни Хитой Соғлиқни сақлаш масалалари бўйича вакили Чжунг Наньшань маълум қилди.

"Тахминимча, Хитойда COVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқини бўлмайди", дейди Чжун Наньшань.

Унинг сўзларига кўра, касаллик тарқалишининг олдини олиш ва назорат қилиш бўйича Хитойда амалга оширилган кенг кўламли чора-тадбирлар бундай ҳолатни қайта содир бўлишига йўл қўймайди. Фақатгина кам сонли одамлар ва хориждан келган фуқароларда ушбу вирус қайд этилиши мумкин.

"Мен бундай кучли чоралар қаршисида касаллик қайта авж олиши мумкинлигига ишонмайман", дейди вакил.

Маълумот учун, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти жорий йилнинг 11 март куни коронавирус касаллигини пандемия, деб эълон қилди. Ҳозиргача ушбу вирус дунёнинг 176 мамлакатида аниқланган. Касаллик дунё бўйича 550 530 нафар одамда қайд қилинган. Уларнинг 24 903 нафари вафот этган, 128 701 нафари эса ушбу касалликдан фориғ бўлган. Ҳозирда касаллик юқтирган 396 926 нафар одам карантинда ёки шифохонада даволанмоқда. Уларнинг 375 875 нафари ёки 95 фоизи қониқарли аҳволда, 21 051 нафарининг аҳволи оғир.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Коронавирус

Баҳолаганлар

874

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг