Хитойда қадимги одамнинг бош суяклари топилди
Бу қизиқ
−
25 Май
12468Мутахассислар бундан тахминан миллион йил муқаддам яшаган “Аждаҳо одам”нинг бош суякларини топди. Бу ҳақда “Daily Mail” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, олимлар “Аждаҳо одам”га тегишли қолдиқларни 2022 йилда Хубей провинциясининг Юньян туманида топилган қадимда “Юньсян одами” топилмаси билан боғлаган. Бош суяги ўзининг ғалати шакли ва хусусиятлари билан археологларни ҳайратда қолдирди.
Янги тадқиқот бош суягининг тўлиқ 3D моделини қайта яратди, унда одамнинг юз суяклари борлиги, аммо бош суяги яссиланган, кўзлари бўрттирилган ва қош суягининг қалинроқ эканлиги тасвирланди.
“Юньсян” морфологик ва хронологик жиҳатдан “Aждаҳо одам” наслларининг охирги умумий аждодига яқин деган хулосага келиш ўринли”, дейди мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мисрнинг Ал-Баҳнаса шаҳрида илк бор 2000 йиллик 23 та мумиё топилганди.