Хитойда ғайриоддий 6-авлод янги қирувчи самолёти пайдо бўлди (видео)

Олам

image

Хитойда одамлар янги J-36 русумли олтинчи авлод қирувчи самолётининг қўнишини видеога олишга муваффақ бўлди. Ушбу лавҳа “Военный обозреватель” Telegram-каналида эълон қилинди. 

Ҳаракатланаётган автомобилдан олинган видеолавҳада самолёт ерга қўниш учун пастлаб, гавжум йўл устидан учиб ўтаётгани акс этган.

“J-36 навбатдаги синовлардан сўнг қўнишга яқинлашмоқда”, дейилади хабарда.

Видеотасвир ёрдамида самолёт ҳажмини тахмин қилиш мумкин – у тўртинчи ва бешинчи авлод қирувчиларидан анча катта кўринади.

Маълумот учун, 2023 йил 26 декабрь куни Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида ноодатий, футуристик кўринишга эга самолётлар акс этган видеолар пайдо бўлганди. Улардан бири хира тасвирланган бўлса-да, иккинчисининг ҳатто шасси эшиклари қирралари каби майда тафсилотларини ҳам илғаш мумкин эди. Хитой Мудофаа вазирлиги ва Ҳарбий-ҳаво кучлари бу борада ҳеч қандай изоҳ бермаган, бироқ Ғарб таҳлилчилар ушбу самолётларни олтинчи авлод жанговар самолётлари деб баҳолаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Президенти Дональд Трамп АҚШнинг Boeing компанияси томонидан ишлаб чиқилаётган дунёдаги биринчи 6-авлод қирувчи самолёти F-47’ни эълон қилган эди. Трамп қирувчи нима учун айнан F-47 деб номлангани ҳақида изоҳ бермаган. У бу “чиройли сон” эканини айтиб, номни генераллар танлаганини қўшимча қилган. Айрим оммавий ахборот воситалари эса Трампнинг ҳозирда АҚШнинг 47-Президенти эканига ишора қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой қирувчи самолёт J-36

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг