Хитойда даҳшатли ёнғин оқибатида 29 киши ҳалок бўлди (видео)
Олам
−
19 Апрель 2023
9176Кеча, 18 апрель куни Хитой пойтахти Пекиндаги хусусий шифохонада ёнғин содир бўлди. Оқибатда 29 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда “China Daily” хабар берди.
Қайд этилишича, ёнғин шаҳар вақти билан соат 12:57 да Фингтай туманидаги Чанфэн шифохонасида содир бўлган.
Ҳозирда ёнғин бошланган тиббиёт муассасасининг шарқий қаноти ёпиқ. Шифохона тегишли бўлган компания акциялари билан операциялар тўхтатилади.
Қутқарувчилар ёнаётган бинодан 71 нафар беморни қутқаришга муваффақ бўлишган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда одамлар ташқи блоклардаги кондиционерлар орқали ёнғиндан қочишга уринаётгани, шунингдек, бинонинг деразаларидан пастга тушиш учун чойшаблардан фойдаланаётгани акс этган.
Ёнғин сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Воқеа юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси