Хитойда болаларни ўғирлаб, сотган аёл ўлим жазосига ҳукм қилинди

Олам

image

Хитой жанубидаги Гуйчжоу провинциясида суд 17 нафар болани ўғирлаб, сотган аёлни ўлим жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “Shanghai Eye” хабар берди.

Қайд этилишича, Ю Хуайинг 2004 йилда Юньнань вилоятида болаларни ўғирлагани учун жамоат хавфсизлик органлари томонидан қўлга олинган. Ўша пайтда у сохта шахс ниқобидан фойдаланган ва ўз жиноятларини тан олмаган. Шундан сўнг, аёл 8 йилга қамалган. 2022 йил июнь ойида Хуайинг жамоат хавфсизлиги органлари томонидан яна ҳибсга олингач, бу сафар у жиноят фактларини ихтиёрий равишда тан олмаган ва пушаймонлик белгиларини кўрсатмаган.

Маълум бўлишича, 2023 йил сентябрь ойида Ўрта халқ суди дастлаб Ю Хуайингни болалар савдоси жинояти учун ўлим жазосига ҳукм қилган. 2023 йил 28 ноябрда иш бўйича иккинчи инстанция кўрилган ва Гуйчжоу провинцияси Олий халқ суди  томонидан эшитилган. 2024 йил 8 январда Гуйчжоу провинцияси Олий халқ суди Ю Хуайинг иши бўйича иккинчи инстанция ҳукми чиқариб, ишни қайта кўриб чиқиш учун юборган. Суд дастлабки ҳукмда Ю Хуайинг томонидан болалар савдоси билан боғлиқ бошқа жиноят фактлари эътибордан четда қолганини ва баъзи фактлар аниқ эмаслигини аниқлаган. 
 
Жорий йил 11 октябрь куни Ю Хуайингнинг болалар савдоси иши бўйича қайта суд жараёни бўлиб ўтган. Унда Ю Хуайинг сотиб юборган болалар сонини 11 эмас 17 та экани маълум бўлган. Ўрта даражадаги халқ суди аёлни болаларни ўғирлаш ва сотишда айбдор деб топган ва ўлим жазосига ҳукм қилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари Фан Йифеи пора олишда айбдор деб топилиб, шартли ўлим жазосига ҳукм қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой ўлим жазоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг