Хитойда бино қулаши оқибатида қурбон бўлганлар 50 нафардан ошди

Олам

image
Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди north_east

Хитойда бино қулаши оқибатида 30 га яқин одам ҳалок бўлди

Хитойнинг Хунан провинцияси Чанша шаҳрида бино қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 53 кишига етди, қидирув-қутқарув ишлари якунланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси хабар берди.

Олти қаватли бино жорий йилнинг 29 апрель куни қулаб тушган. Унда дўконлар, умумий овқатланиш шохобчалари, шунингдек, кичик меҳмонхона жойлашганди. 30 апрель куни расмийлар вайроналар остида 23 киши қолгани, 40 га яқин одам бедарак йўқолгани ҳақида хабар берганди.

Айни вақтга келиб, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари якунланган, вайроналар остида қолганларнинг барчаси ва бедарак йўқолганлар топилган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 10 нафар жабрланувчини тириклайин чиқаришга муваффақ бўлган, уларнинг барчасига зарур тиббий ёрдам кўрсатилган.

Йиқилган бино маҳаллий ҳокимият томонидан ўзбошимчалик билан қурилган деб тан олинган ва айнан ноқонуний реконструкция фожиага сабаб бўлгани тахмин қилиняпти. Расмийлар аллақачон тўққиз кишини ҳибсга олган, улардан тўрт нафари, жумладан, бино эгаси жиноий эҳтиётсизликда, беш нафари сохта ҳужжатлар тақдим этганликда айбланиб ҳибсга олинган.

Дастлабки тергов натижаларига кўра, апрель ойи ўрталарида муҳандислик-техник назорат компанияси 4-6-қаватларда жойлашган меҳмонхона хавфсизлигини баҳолаш бўйича нотўғри хулоса чиқарган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

59

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг