Хитойда автобус бир гуруҳ ўқувчиларни босиб кетди
Олам
−
03 Сентябрь 2024 5910 1 дақиқа
Бугун, 3 сентябрь куни эрталаб Хитой шарқида автобус мактаб олдида ўқувчилар ва ота-оналар устига бостириб бориши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 13 киши яраланди. Бу ҳақда “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Манбага кўра, маҳаллий вақт билан 7:27 да ўқувчилар Шаньдун провинциясининг Тайъан шаҳридаги ўрта мактаб дарвозаси олдида турган пайтда автобус уларнинг устига бостириб борган. Донгпинг округи жамоат хавфсизлиги бюроси баёнотига кўра, ўқувчиларни ташиш учун мўлжалланган махсус автобус чорраҳага келиб бошқарувни йўқотган. Оқибатда беш ўқувчи ва олти нафар уларнинг ота-онаси ҳалок бўлган, 13 киши шикастланган. Шунингдек, жароҳатланганлардан бирининг ҳам аҳволи оғир, қолганлариники барқарор.
Қайд этилишича, автобус ҳайдовчиси полиция томонидан ҳибсга олинган, ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Маълумот учун, март ойида Дэчжоу шаҳрида бир гуруҳ ўқувчиларни машина босиб кетган, икки киши ҳалок бўлган ва олти киши оғир яраланган. Шунингдек, ойнинг охирида Цзянсу провинцияси шарқидаги Наньтун шаҳрида талабаларни олиб кетаётган автобус юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Оқибатда бир киши ҳалок бўлган, саккиз киши жароҳатланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Покистонда иккита автобус жарликка қулаши оқибатида 34 киши ҳалок бўлган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025