Хитойда 300 метрлик осмонўпар бино қийшайиб қолди (видео) 

Олам

image
0:00
0:00
download

Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида жойлашган 300 метрлик SEG Plaza осмонўпар биноси қийшайиб қолди. Натижада ҳудуддаги одамлар ваҳимага тушди.   

Бино ичидаги одамлар бу ҳаракатни сезиб, уни дарҳол тарк этишга шошилган. Кўчада бўлганлар ҳам осмонўпар бинодаги ўзгаришни сезган ва турли йўналишларда тарқала бошлаган. 

Воқеадан бир ярим соат ўтгандан сўнг, SEG Plaza’нинг ичида битта ҳам одам қолмаган. 

Таъкидланишича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган. Бинода нега бундай ғалати ўзгариш бўлгани сирлигича қолмоқда: ўша пайтда на кучли шамол, на зилзила қайд этилган. 

Бунинг сабабларидан бири бино пойдеворининг чўккани бўлиши мумкин. Бироқ, осмонўпар бино 2000 йилда қурилган, яъни орадан кўп вақт ўтмаган. 

Маълумот ўрнида, бинода компаниялар офислари ва дўконлар жойлашган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой бино

Баҳолаганлар

922

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг