Хитойда 3 ойда 50 кг вазн ташлаган одамга Porsche берилади

Бу қизиқ

image

Хитойда фаолият олиб борувчи спортзаллардан бири уч ой ичида 50 кг вазн йўқотган ҳар бир кишига мукофот сифатида Porsche автомобили берилишни эълон қилди. Бу ҳақда “Му News” хабар берди.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 23 октябрь куни Хитой шимолидаги Шандун провинциясида жойлашган фитнес маркази вазн йўқотиш бўйича танлов эълон қилиб, 3 ойда 50 кг вазн йўқотган мижозга Porsche Panamera  автомобили берилишини эълон қилган. 

Реклама ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотган бўлса-да, соғлиқни сақлаш мутахассислари қисқа вақт ичида ҳаддан ташқари кўп вазн йўқотишнинг салбий  оқибатлари ҳақида жиддий огоҳлантирган. 

“Танловга қабул қилиш давом этмоқда ва 30 нафар иштирокчи қабул қилинганидан сўнг рўйхатга олиш ёпилади. Ҳозиргача етти ёки саккиз киши рўйхатдан ўтган. Рўйхатдан ўтиш тўлови 10 000 юанни ташкил этади. Бу умумий машқ қилиш хоналари, соғлом овқатланиш ва тураржойни қоплайди. Бироқ вазн йўқотиш тартибининг ўзига хос тафсилотлари ва парҳез режалари ошкор қилинмайди”, дейди марказ мураббийи. 

Шунингдек, эълонда таклиф этилаётган автомобиль янги эмаслиги ва бир неча йиллардан бери фойдаланилган, 2020 йилда ишлаб чиқарилган модель экани ҳам эслатиб ўтилган. 

Қайд этиш жоиз, Porsche автомобили Хитойда 155 000 АҚШ доллари атрофида расмий бошланғич нархга эга.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойнинг жанубий Гуандун провинциясида жойлашган камера ишлаб чиқарувчи компания ўз ходимлари учун “Озинг ва пул ишланг” акциясини йўлга қўйган эди.

Бунёд Келдибоев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой вазн ташлаш Porsche Panamera

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг