Хитой яна COVID-19 эпидемиясига гирифтор бўлиши мумкин
Жамият
−
29 Март 2020
37182Хитойда COVID-19 коронавируси эпидемиясининг янги босқичи авж олиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Эпидемия хориждан вирус юқтирган инсонлар келиши ҳисобига қайталаши мумкин. Бу ҳақда “Синхуа” агентлиги хабар берди.
Таъкидланишича, ҳозиргача 42 мамлакатдан келган 693 кишида коронавирус аниқланган. Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси вакили Ми Фэннинг сўзларига кўра, Хитойнинг материк қисмида эпидемия юз бериш эҳтимоли юқорилигича қолмоқда.
Ми Фэннинг қўшимча қилишича, COVID-19 нинг тарқалиши мамлакат ичида асосан тўхтатилди. Айни вақтда вирус фаол бўлган одамлар 3000 дан камроқ.
Янги коронавирс ўчоғи бўлган Хитой бугунга келиб, вируснинг тарқалиши ва касалланганлар сони бўйича АҚШ ва Италиядан кейин дунёда учинчи ўринга тушиб қолди. Бугунгача мамлакатда 82 122 кишида коронавирус аниқанланган. Уларнинг 3304 нафари вафот этган, 75 582 нафари касалликдан фориғ бўлган.