Хитой ва Тайвань ўртасидаги муносабатлар ёмонлигича қолмоқда

Олам

image

Жорий йилнинг август ойида Хитойда Тайвань фуқароси хавфсизлик қонунларини бузганликда айбланиб, ҳибсга олинган эди. Тайвань расмийлари ушбу иш юзасидан Пекинга ташвишли хабарлар юборган. Аммо Хитой томонидан ҳеч қандай жавоб келмаган. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги ёзмоқда.

Хитой сиёсати билан таниш бўлган тайбэйлик расмийнинг сўзларига кўра, сўнгги олти йил ичида Пекин Тайваннинг кўплаб факсларни жавобсиз қолдирган. Шу жумладан августда қамоққа олинган тайбэйлик ҳақидаги сўровларга ҳам жавоб бўлмаган. Тайвань расмийси “улар бизни менсимади”, деган.

Хитой Тайвань билан расмий алоқаларни ороллик сайловчилар 2016 йилда Цай Инвэнни Президент этиб сайлаганидан кейин тугатган. Хитой Тайванни айирмачи ҳудуд деб ҳисоблайди. 

Август ойида Америка Қўшма Штатлари Конгрессининг Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси оролга келди. Бу Хитой ва Тайвань ўртасидаги муносабатларни янада кескинлаштирди. Пекин ўзининг ери деб ҳисоблайдиган ҳудудга Американинг юқори даражали мансабдори келганидан ғазабланди. Шундан сўнг, деярли ҳар куни Хитойнинг қирувчи самолётлари орол ҳудуди яқинида пайдо бўлмоқда. Бунга жавобан Тайвань ҳам самолётларини жанговар шай ҳолатга келтирмоқда. Аммо бу вазият юзасидан икки томоннинг ҳам расмийлари сукут сақламоқда. Таҳлилчиларга кўра, бундай жимлик хавф туғдириши мумкин.

“Муносабатларни бошқаришга қаратилган алоқаларнинг йўқлиги хавотир уйғотади. Бир-бирларининг ниятларини тушунмаслик ва ҳисоб-китобларни нотўғри қилиш хавфи бор”, деган АҚШнинг “German Marshall” жамғармасининг Вашингтондаги хавфсизлик бўйича таҳлилчиси Бонни Глейзер.

2015 йилда Си Цзиньпин Тайваннинг ўша вақтдаги раҳбари Ма Инцзю билан учрашган. Улар ўзаро иқтисодий ва савдо битимларни имзолаган эди. Бу Пекин ва Тайбэй ўртасидаги самимий муносабатларнинг охирги қолдиғи эди. Шундан сўнг, томонлар ўртасидаги юқори даражадаги мулоқот каналлари ёпилди.

Тайваннинг асосий мухолифат партияси бўлган Гоминдан партиясининг Америка Қўшма Штатлардаги энг юқори вакили Хуан Хитой билан алоқа линияси муҳимлигини айтади.

 “Мулоқотга эҳтиёж кучайиб бораётган пайтда алоқа линияси жуда муҳим", деган у.

Тайвань Президенти Цай Пекинга ўзаро ҳурмат асосида тенг ҳуқуқли музокаралар ўтказишни таклиф қилган. Бироқ, Хитой буни рад этди. Пекин Тайванни Хитойнинг бир бўлаги деб ҳисоблайди. Шу сабабли улар Тайвань билан ўзаро тенг ҳуқуқли муҳокамалар ўтказишни истамайди. Тайбэй расмийлари эса музокара ўтказиш учун очиқлигини билдиришда давом этмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Си Цзиньпин Тайвань Цай Инвэн

Баҳолаганлар

41

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг