Хитой ва Эрон АҚШга қарши бирлашмоқда

Олам

image

Ўтган йили Эрон ва Хитой ўртасида имзоланган 25 йиллик стратегияга мўлжалланган шартнома кучга киради. Бу ҳақда Эроннинг яқинда тайинланган Ташқи ишлар вазири Амир Ҳусайн Абдуллахон маълум қилган.

Кеча, 14 январь куни Ҳусайн Абдуллахон вазир сифатида Хитойга илк ташрифини амалга оширди. Ташриф доирасида у Хитой ТИВ раҳбари Ван И билан илк учрашувини ўтказган.

Вазирлар учрашув мобайнида ўтган йили имзоланган 25 йиллик истиқболга мўлжалланган стратегик шартномани амалда қўллаш вақти келгани ҳақида матбуотга хабар берган. 

“Хитойга қиладиган расмий ташрифимиздан аввал хитойлик ҳамкасбларимиз билан ушбу кунни икки давлат ўртасида кенг қамровли келишувлар кучга кирадиган кун дея эълон қилган эдик”, деган Эрон Ташқи ишлар вазири. Аммо у икки давлат айнан қандай лойиҳалар ҳақида келишувга эришганини очиқламаган.

2021 йил март ойида Эроннинг собиқ Празиденти Ҳасан Руҳоний ҳокимиятда пайти ва Муҳаммад Жавад Зариф мамлакат Ташқи ишлар вазирилиги даврида Хитой билан имзоланган “Стратегик келишув”да икки давлат ўртасида ҳарбий ва хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шартномада ҳаттоки, мамлакатлар АҚШ жорий қилган санкцияларга қарши қўшма ҳаракатларни амалга ошириб, унга жавоб қайтариши ҳам белгиланган. 

Ўзаро ҳамкорлик доирасида Хитой сўнгги уч йил ичида санкцияларга учраётган Эрон нефтини чегирма билан сотиб олмоқда. Аммо бу ҳақда иккала давлат ҳам ҳеч қандан аниқ тафсилотларни ошкор этмаган. 

Учрашув якунида вазир Амир Ҳусайн Абдуллахон Эрон Президенти Иброҳим Раисий номидан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин номига йўлланган хатни топширган. Маълум қилинишича хатда Раисий маъмурияти учун “муҳим хабар” баён қилинган. Аммо, унинг нима эканлиги очиқланмаган.

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Хитой

Баҳолаганлар

372

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг