Хитой уйғур халқи маданиятини йўқ қилиш мақсадида жой номларини ўзгартирмоқда – Human Rights
Олам
−
20 Июнь
68792009-2023 йиллар оралиғида Хитойнинг Шинжон-Уйғур провинциясидаги уйғурларнинг дини, тарихи ва маданияти билан боғлиқ бўлган юзлаб қишлоқлар номи янгича номлар билан алмаштирилган. Бу ҳақда Human Rights Watch’га таяниб BBC хабар берди.
Human Rights Watch (Инсон ҳуқуқлари ташкилоти) ва Норвегиядаги “Уйғурларга ёрдам” ташкилоти тадқиқотчилари Хитой Миллий статистика бюроси сайти орқали Шинжондаги қишлоқ номларини ўрганди. Маълум бўлишича, сўнгги йилларда Хитой ҳукумати озчилик уйғур аҳолисини “Хитой маданиятига сингдириш мақсадида” Шинжондаги 25 000 қишлоқдан 3600 тасининг номини ўзгартирган.
Жой номларининг бешдан бири ёки 630 та йўқотилган ном – уйғур дини, маданияти ёки тарихига оид бўлган. Аксарият “Султон” ва “зиёратгоҳ” каби сўзлар жой номларидан йўқолиб бормоқда, уларнинг ўрнига “уйғунлик” ва “бахт” каби сўзлар қўйиляпти.
“Уйғур миллати учун алоҳида маънога эга бўлган сўзлар, жумладан, диний мартаба учун берилган Хўжа, Султон ва бек каби сиёсий ёки шарафли унвонлар Хитой Коммунистик партияси мафкураси, уйғунлик ва бахтни акс эттирувчи сўзлар билан алмаштирилган. Шинжоннинг жануби-ғарбида жойлашган Акто туманидаги Ақ Месчит (“оқ масжид”) 2018 йилда Бирлик қишлоғи деб ўзгартирилган”, деб ёзади Human Rights Watch.
Жой номлари энг кўп 2017-2019 йиллар оралиғида ўзгартирилган. Бу Шинжондаги уйғур аҳолисига қарши жанговар ҳаракатлар авж олган пайтга тўғри келади. BBC нашрининг ёзишича, мамлакатда уйғур миллатига мансуб инсонларнинг ҳуқуқлари мунтазам равишда поймол этилаётганини исботловчи далиллар ортиб бормоқда. Пекин эса бу айбловларни рад этади.
LiveБарчаси