Хитой тупроқ йиғиш учун космик кемасини Ойга қўндирди (видео)

Бу қизиқ

image

Хитойнинг “Чанъэ-6” зондининг қўниш ва учиш модули тупроқ йиғиш миссияси доирасида Ойнинг нариги томонига муваффақиятли қўнди. Бу ҳақда Хитой миллий космик бошқармаси маълумотларига таяниб, “Синьхуа” агентлиги хабар берди.

Коинот кемаси май ойи бошида Хитой жанубидаги Хайнань оролидаги Вэньчан сунъий йўлдошини учириш марказидан учирилган. Бугун, 2 июнь куни эрта тонгда у Ойнинг нариги томонида белгиланган Жанубий қутб-Эйткен ҳудудига қўнди.

“Чанъэ-6” қўнганидан сўнг икки кун ичида Ойнинг нариги томонидан тупроқ намуналарини олиши керак. “Синьхуа” агентлигининг ёзишича, қурилма намуналарни олиш учун бурғулаш ва робот қўл билан жиҳозланган.

Агар “Чанъэ-6” миссияси муваффақиятли амалга оширилса, Хитой Ойнинг узоқ томонидан намуналар тўплаган ва Ерга олиб келган биринчи давлатга айланади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг