Хитой ТИВ раҳбари Украина инқирозининг асл сабабини айтди

Олам

image

Хитой Европа хавфсизлигидаги мувозанатнинг йўқолиши Украина инқирозининг асосий сабаби деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Франция Президентининг дипломатик маслаҳатчиси Эммануэль Бонн билан суҳбатда таъкидлади.  

“Украина муаммосининг асл сабаби охир-оқибатда Европа хавфсизлиги ўз мувозанатини йўқотганида ётади. Бўлинмас хавфсизлик тамойилига мувофиқ мувозанатли, самарали ва барқарор Европа хавфсизлик тизимини қайта қуриш зарур, фақат шу йўл билан Европада узоқ муддатли барқарорлик ва узоқ муддатли тартибни ҳақиқатдан ҳам таъминлаш мумкин”, деган Ван И.

Ван Ининг таъкидлашича, Хитой томони тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва тинчлик ўрнатилишидан умидвор ва бунинг учун ўз йўлида ҳаракат қилмоқда. 

“Шу билан бирга, биз барча томонлар тинчлик музокараларини рағбатлантириш учун зарур муҳит ва шарт-шароит яратиши, музокаралар жараёнини “тезлатувчи” ролини ўйнаши керак, деб ҳисоблаймиз. Бир томондан ўт очишни тўхтатиш ва урушни тугатиш ҳақида бақириш, бошқа томондан эса, кўп сонли қурол ва жиҳозларни узлуксиз етказиб бериш керак эмас”, деган вазир. 

Шунингдек, у, бир томондан мулоқот ва тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашни эълон қилиш ва шу билан бирга, қарама-қаршиликларни янада кескинлаштиришга туртки бўлган чексиз бир томонлама санкцияларни қўллашни қабул қилиб бўлмаслигини қўшимча қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

765

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг