Хитой Тайванга қачон ҳужумга ўтиши тахмин қилинди

Олам

image

Хитойнинг материк қисми 2025 йилга келиб Тайванга тўлиқ кўламда бостириб кириш учун барча имкониятга эга бўлади. Бу ҳақда орол давлат Мудофаа вазири Цю Гочжэн маълум қилди.  

“Ҳозирги вақтда Хитой Коммунистик партияси Тайванга бостириб кириш имкониятига эга, аммо орол ҳеч қандай провокация қилмайди. Бироқ, 2025 йилга келиб, ХКП тўлиқ кўламда бостириб кириш учун барча имкониятларга эга бўлади”, деган Цю Гочжэн. 

У, шунингдек орол Мудофаа вазирлиги зарур ҳарбий тайёргарликларни амалга ошириши кераклигини таъкидлаган.

Мудофаа вазирининг баёноти Хитой Халқ озодлик армияси жорий йилнинг 1 октябридан буён Тайвань қирғоқларига жами 150 га яқин жанговар самолёт юборганидан кейин пайдо бўлган. 

Маълумотларга кўра, Хитой иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш, Тайвань мустақиллигининг олдини олиш учун ҳарбий бюджет ва қуролларни кўпайтирмоқда. 

Маълумот ўрнида, ХХР марказий ҳукумати ва унинг орол провинцияси ўртасидаги расмий муносабатлар 1949 йилда Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чан Кайши бошчилигидаги Гоминдан кучлари Тайванга кўчиб ўтгандан кейин тўхтатилган. Орол ва Хитой материги ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980-йилларнинг охирида тикланган. 1990-йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар — Тайвань бўғози бўйлаб алоқаларни ривожлантириш ассоциацияси ва Тайпей бўғози алмашинуви фонди орқали боғлана бошлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Тайвань

Баҳолаганлар

676

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг