Хитой Тайвань томон 38 та қирувчи самолёт ва жанговар дрон учирди
Олам
−
29 Апрель 2023
8118Хитой армияси Тайвань томон 38 та қирувчи самолёт ва жанговар дрон учирди. Бу ҳақда Тайвань Мудофаа вазирлиги маълумотларига таяниб, "Yahoo" нашри хабар берди.
Унга кўра, 27 апрель куни маҳаллий вақт билан 06:00 да орол атрофида бир кун давомида 38 та Хитой қирувчи самолёти ҳамда ТБ-001 дрони қайд этилган. Дрон айлана парвоз давомида оролнинг ўрта чизиғи — Тайвань бўғозини ажратувчи норасмий чегарани кесиб ўтган. Кейин унинг шарқий қирғоғини айланиб, Хитойга қайтиб кетган.
“19 та самолёт Тайвань бўғозининг ўрта чизиғини кесиб ўтган ёки Тайваннинг жануби-ғарбий, жануби-шарқи ва шимоли-шарқига (Ҳаво мудофаасини аниқлаш зонаси) кириб келган, бу ой бошида Хитой уч кунлик машғулотларни якунлаганидан бери энг кўп бостириб кириш ҳисобланади”, дейди Тайвань Мудофаа вазирлиги.
Маҳаллий матбуотнинг маълум қилинишича, Тайвань Мудофаа вазирлиги илк бор Хитой ҳарбий самолёти орол устида марказий чизиқнинг бир четидан иккинчи четигача айланиб юрганини эълон қилган.
Нурмуҳаммад Файзуллаев