Хитой раиси Ўзбекистонга юзида ниқоб билан келди
Олам
−
14 Сентябрь 2022
13854Бугун, 14 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.
Самарқанд халқаро аэропортида Хитой етакчисини Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Си Цзиньпин самолёт бортидан юзида ниқоб билан чиқиб келди ва Президент Мирзиёев билан учрашув вақтида ҳам ниқобини ечмади.
Хитой раҳбари Самарқандда катта ҳурмат ва илтифот билан кутиб олинди. Унинг шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий куй-қўшиқлар, рақслар ижро этилди.
Аҳамиятлиси шундаки, фахрий қоровулдан тортиб хонандаю созандалар ҳам юзига ниқоб тақди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари эртага, 15 сентябрь кунига мўлжалланган. Шу куни олий даражадаги Ўзбекистон-Хитой музокаралари бўлиб ўтади.
Аввал хабар қилинганидек, Хитой раиси 16 сентябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
LiveБарчаси