Хитой оғир ҳолатга қарамасдан сайёҳлар учун карантинни бекор қилди
Олам
−
27 Декабрь 2022
52232023 йил 8 январдан бошлаб Хитойда мамлакатга кирувчи барча саёҳатчилар учун мажбурий карантин бекор қилинади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Миллий соғлиқни сақлаш комиссияси маълум қилди.
Хитойга кирувчилар учун карантин пандемия бошланганидан бери сақланиб келинмоқда, мамлакат расмийлари уни фақат шу йилнинг кузида юмшата бошлади, карантин муддати саккиз кунга қисқартирилди.
Хитой ҳукумати узоқ вақтдан бери коронавирусга нисбатан “ноль бардошлик” сиёсатига амал қилиб келади.
“South China Morning Post” газетасининг ёзишича, бу қарор коронавирусга нисбатан уч йиллик “ноль бардошлик” сиёсати якунидаги сўнгги қадамдир.
Эслатиб ўтамиз, Хитой коронавирус ҳақида кунлик маълумотлар эълон қилишни тўхтатган эди. Бунинг сабаби очиқланмаган.
LiveБарчаси