Хитойда вазият жиддий: Пекин коронавирус маълумотларини яширишни бошлади
Олам
−
26 декабр 2022 8100 1 дақиқа
Хитой коронавирус ҳақида кунлик маълумотлар эълон қилишни тўхтатди. Бу ҳақда “Reuters” агентлиги хабар берди.
"COVID-19 ҳақидаги тегишли маълумот Хитой Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази томонидан маълумот ва тадқиқот учун эълон қилинади", дейилади хабарда .
Унда марказ коронавирус ҳақидаги маълумотларни қанчалик тез-тез янгилаб туриши аниқланмаган.
Шунингдек, Хитой COVID-19 дан ўлимни аниқлаш мезонларини ўзгартирган. Қайд этилишича, энди фақат нафас олиш етишмовчилиги билан вафот этганлар коронавирусдан ўлган деб ҳисобланади.
Британиянинг “Airfinity” тадқиқот компанияси Хитойда ҳар куни 5000 га яқин одам инфекциядан вафот этишини тахмин қилди.
Маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакат шифохоналари касалланган шахслар билан тўлиб кетган. Жой етишмовчилиги кузатилмоқда. Крематорияда эса олов тинимсиз ёнмоқда.
Аввалроқ Хитойда бир сутка ичида 37 млн киши коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси22 август
Чиноздаги “дом”лардан бирида ёнғин чиқди
22 август