Хитой Мудофаа вазири август ойида Россия ва Беларусга боради
Олам
−
14 Август 2023
3897Хитой Мудофаа вазири Ли Шанфу жорий йилнинг 14-19 август кунлари Россия ва Беларусга боради. Бу ҳақда Хитой Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
Айтилишича, ташриф Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг беларуслик мавқедоши Виктор Хренин таклифига биноан ташкил этилади.
Режага кўра, Ли Шанфу Россияда XI Москва хавфсизлик конференциясида иштирок этади. Беларусда эса у ҳарбийлар ва ҳукумат вакиллари билан учрашади, шунингдек, ҳарбий қисмларга ташриф буюради.
Маълумот учун, шу ойда Россия ва Хитой Аляска қирғоқларида қўшма ҳарбий-денгиз машқларини ўтказган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида ҳам Хитой Мудофаа вазири Россияга келган, сафар доирасида Президент Владимир Путин билан ҳам учрашганди.
LiveБарчаси