ХХР Инжил ва Қуръонни “хитойчалаштирмоқчи”

Олам

image

Хитой Инжил ва Қуръонни қайта ёзиб, унга коммунистик қарашларни ҳам сингдирмоқчи. Бундай қарор мамлакатда диний гуруҳлар таъқибга олинган бир шароитда қабул қилинди, деб ёзмоқда “Daily Mail” нашри.

Хитойлик партия амалдори ушбу икки диний китобнинг “хитойчалаштирилган” нашри Коммунистик партия манфаатларига зид қарашлардан ҳоли бўлишини айтиб ўтган. Шунингдек, цензурани нотўғри эканини таъкидловчи қисмларга ҳам “тузатишлар” киритилади.

Партия Инжил ва Қуръон номи аниқ келтирилмаган, бироқ “замон талабига жавоб бермайдиган мумтоз диний китобларни ҳар томонлама қайта баҳолашга” чақирган.

Буйруқ ноябрь ойида, Хитойнинг Этник ва диний масалалар бўйича қўмитаси йиғилишида берилган. Йиғилишда 16 нафар турли дин вакиллари бўлган мутахассислар иштирок этган, деб хабар берди “Синьхуа”.

Француз нашри “Le Figaro”нинг ёзишича, Хитой халқ сиёсий анжумани раиси Ван Янг диний кучлар ХХР раиси Си Цзиньпиннинг кўрсатмаларига амал қилиши ҳамда турли динларнинг ғояларини “замон талаби” ва “социализмнинг асосий қадриятлари”га мос равишда тарғиб қилиши кераклигини таъкидлаган.

У амалдорларни Хитойнинг ўзига хосликлари билан  бойитилган диний тизим яратишга чақирган. Хитойлик амалдорлар Ваннинг кўрсатмасини маъқуллаган ва бу Хитойнинг тарихий танлови эканини қўшимча қилган. Улар диний китобларнинг “қайта баҳоланиши” фавқулодда фикрлар ва “бидъатчи ғоялар” мамлакатни қўпориб юборишининг олдини олади деган фикрда.

Учрашув Хитойнинг диний сиёсати бир қанча Европа мамлакатлари томонидан қаттиқ танқид қилингач ўтказилди.

ОАВ Маълумотига кўра, Хитой ҳукумати мусулмонларни қайта тарбиялаш марказларини бошқаради. Бундай муассаса Синьцзян-Уйғур мухтор вилоятининг ғарбида жойлашган. Журналистлар ўтказган тадқиқотда бундай лагерларда сақланаётган одамлар мажбурий тартибда ушлаб турилиши айтилган. Расмий Пекин ҳам буни тасдиқлаган.

БМТ мутахассислари ва фаоллари бир миллионга яқин мусулмон уйғурлари ва бошқа мусулмонлар лагерда сақланишини таъкидлайди.

Лагернинг собиқ маҳбуслари у ерда мусулмонларга чўчқа гўшти едирилиши ва она тилида гапириши тақиқланишини айтган.

Дастлаб Хитой мусулмонларга шимолий хитой тили ўргатиладиган ва кўп ишлашга мажбурланадиган қайта тарбиялаш марказлари борлигини рад қиларди. Аммо кейинроқ бундай марказлар борлигини тан олиб, улар террорчиликка қарши кураш мақсадида очилганини билдирган.

Хитой Ташқи ишлар вазири аввалари бу масала юзасидан сукут сақларди, аммо 23 декбарь, душанба куни ташкилот вакили Гэн Шуан баъзи ОАВни Хитойнинг Синьцзянда террорчилик хавфининг олдини олишга бўлган ҳаракатларини сусайтиришга уринишда айблади.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Қуръон Инжил

Баҳолаганлар

151

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг