Хитой Германия технологияларини нишонга олмоқда

Олам

image

Хитой немис технологиясидан фойдаланиш имкониятини кенгайтириш учун лицензиялардан фойдаланмоқда. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар берди.

Германия иқтисодий институти (IW) томонидан олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, 2022 йилда Хитойнинг немис компанияларига берган лицензияси ортидан орттирган даромадлари 2014 йилга нисбатан уч баробар кўпайган. 

“Хитой компаниялари немис технологияларига киришнинг янги йўлини излаётгани ҳақида аниқ маълумотлар бор. Технологик лицензиялар Хитой учун орқа эшикдан киришга уринишнинг бир усули”, деди IW глобал ва минтақавий бозорларни ўрганиш бўлими раҳбари Юрген Маттес.

Германия эса Россия билан Украина уруши фонида узилган алоқалари сабаб ҳали-ҳануз азият чекмоқда. Шунинг учун Берлин ўзининг Хитой сиёсатини қайта кўриб чиқишга киришди ва бу мамлакатнинг асосий бозор сифатидаги аҳамиятини эътироф этишни бошлади.

Эслатиб ўтамиз, Жорий йилнинг январь-май ойлари натижаларига кўра, Хитой илк бор Қозоғистон билан ўзаро савдода Россияни қувиб ўтиб, мамлакатнинг асосий савдо ҳамкорига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Россия Хитой лицензия технология

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг