Хитой Ғазога 4 млн доллардан ортиқ гуманитар ёрдам берди

Олам

image

Хитой Ғазо секторига яқин Шарқдаги можаро кучайганидан бери 4 миллион доллардан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатди. Бу ҳақда Хитой раҳбари Си Цзиньпин BRICS'га аъзо давлатлар раҳбарларининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари йиғилишида маълум қилди.

Унга кўра, Хитой Ғазога Фаластин маъмурияти ва БМТ механизмлари орқали 2 миллион долларлик фавқулодда гуманитар ёрдам кўрсатган. Миср орқали эса 15 миллион юань (2,1 миллион доллар) миқдорида озиқ-овқат, дори-дармон ва бошқа гуманитар юкларни етказиб берган. 

Унинг қўшимча қилишича, мамлакат Ғазо аҳолисига уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда моддий ёрдам кўрсатишда давом этади.

Маълумот учун, бугун, 21 ноябрь куни Жанубий Африка Республикасида BRICS'га аъзо давлатлар раҳбарларининг Ғазо секторидаги вазиятга бағишланган навбатдан ташқари йиғилиш ташкил этилди. Йиғилишда BRICS мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка, шунингдек ташкилотга янги таклиф этилган Саудия Арабистони, Аргентина, Миср, Эфиопия, Эрон ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарлари қатнашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин гуманитар ёрдам Ғазо BRICS

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг