Хитой элчиси АҚШ билан уруш чиқишидан огоҳлантирди
Олам
−
29 Январь 2022
13693Вашингтоннинг Тайвань маъмуриятини мустақилликка эришиш йўлида қўллаб-қувватлаши Қўшма Штатлар ва Хитой ўртасидаги қуролли можаро хавфини орттиради. Бу ҳақда Хитойнинг АҚШдаги элчиси Цинь Ган NPR радиостанциясига берган интервьюсида айтиб ўтди.
“АҚШ томонидан руҳлантирилган Тайвань ҳукумати мустақиллик йўлида давом этса, бу Хитой ва АҚШни қуролли тўқнашувга тортиши мумкин”, - деди Хитой элчиси.
Аввалроқ, Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгашининг Тайвань ишлари бўйича бошқармаси матбуот котиби Чжу Фенлян орол маъмурияти раҳбари ўринбосари Уильям Лай (Лай Циндэ) Гондурасда АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис билан учрашганига изоҳ берар экан, Хитой Қўшма Штатларни Тайвань масаласида олов билан ўйнашни тўхтатишга чақирганди.
ХХР марказий ҳукумати ва унинг Тайвань ўртасидаги расмий муносабатлар 1949-йилда, Хитой Коммунистик партияси билан фуқаролар урушида мағлубиятга учраган Чанг Кайши бошчилигидаги Гоминдан қўшинлари Тайванга кўчиб ўтгандан сўнг узилган. Орол ва материк Хитой ўртасидаги бизнес ва норасмий алоқалар 1980-йилларнинг охирида қайта тикланди. 1990-йилларнинг бошидан бошлаб томонлар нодавлат ташкилотлар - Тайвань бўғози орқали алоқаларни ривожлантириш бўйича Пекин ассоциацияси ва Бўғозлар бўйлаб алмашинув бўйича Тайпей жамғармаси орқали алоқа ўрнатишни бошладилар.
LiveБарчаси