Хитой COVID-19’га бағишланган оқ китобни эълон қилди

Олам

image

Хитойда COVID-19’ни олдини олиш, назорат қилиш ва келиб чиқишини аниқлашга бағишланган оқ китоб (яъни расмий ҳукумат ҳужжати) эълон қилинди. Бу ҳақда “Синьхуа” хабар берди.

Хитой Давлат кенгаши матбуот идораси томонидан тайёрланган мазкур ҳужжат “COVID -19: олдини олиш, назорат ва келиб чиқишни аниқлаш – Хитойнинг ҳаракатлари ва позицияси” деб номланади. Унда Хитой ҳукумати пандемияга қарши кураш ва халқаро ҳамкорликдаги фаолияти ҳақида кенг маълумотлар келтирилган.

Оқ китобда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ва Хитой эпидемиологлари томонидан олиб борилган қўшма тадқиқотлар натижалари эсга олинади. Унга кўра, коронавируснинг табиий манбаи сифатида Ухан шаҳри инкор этилган ва Ухан вирусология лабораториясидан вируснинг сизиб чиқиши “эҳтимолдан йироқ” деб баҳоланган.

Ҳужжатда, шунингдек, АҚШда Хитойдан аввал COVID-19 билан касалланиш ҳолатлари қайд этилгани ҳақидаги кўплаб далиллар келтирилган. Шу асосда Хитой томони вирус келиб чиқишини аниқлаш бўйича кейинги босқичдаги тадқиқотлар АҚШда олиб борилиши лозимлигини таъкидлайди.

Хитойнинг расмий баёнотига кўра, улар ЖССТ ва халқаро ҳамжамиятга вақтида керакли маълумотларни тақдим этган. Бундан ташқари, пандемия бошланиши вақтида шахсий ҳимоя воситаларининг захирасини йиғиш ва вирус тарқалишини яширишда айблаб, Миссури штати томонидан Хитойга қарши 24 миллиард долларлик даъво аризаси келтирилгани эслатиб ўтилади.

Оқ китобда АҚШ пандемия масаласида “кар ва кўрга айланган” позициядан воз кечиб, халқаро ҳамжамиятнинг ҳақли ташвишларига жавоб бериши лозимлиги айтилади.

Эслатиб ўтамиз, яқинда АҚШ маъмурияти COVID-19 лаборатория келиб чиққани бўйича янги далилларни ўз ичига олган махсус интернет саҳифани ишга туширган эди. Унда Ухандаги лабораторияни асосий манба сифатида кўрсатувчи фикрлар илгари сурилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой COVID-19

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг