Хитой Чехия Президенти билан алоқаларни узди
Олам
−
12 Август 10978 1 дақиқа
Хитой Ҳиндистонда Тибетнинг диний раҳбари Далай-Лама XIV билан учрашганидан сўнг Чехия Президенти Петр Павел билан алоқаларни узди. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Линь Цзянь маълум қилди.
Цзянга кўра, ушбу сафар Чехия етакчисининг Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига зарар етказган.
“Хитойнинг бир неча бор билдирган норозиликларига ва қатъий эътирозларига қарамай, Чехия Президенти Петр Павел Далай-Лама билан учрашиш учун Ҳиндистонга борди. Бу Чехия ҳукумати Хитой ҳукуматига нисбатан олган сиёсий мажбуриятларига жиддий зид келади ва Хитойнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлигига зарар етказади”, деган Хитой вакили.
Унинг қўшимча қилишича, Хитой бундай учрашувларни қатъиян қоралайди, бунга қарши чиқади ҳамда Чехия томонига норозилик билдиради.
Маълумот учун, Тибет қадимда ўз ҳукмдорлари ва диний раҳбарлари бўлган ҳудуд бўлиб, 1950 йилда Хитой Тибетга қўшин киритиб, уни ўз таркибига қўшди ва автономия мақоми берди. 1959 йилда Хитой ҳукмронлигига қарши қўзғолон бостирилгач, Тибетнинг диний раҳбари Далай-Лама XIV Ҳиндистонга қочиб, у ердан Тибет ҳукуматини бошқарди. Тибетликлар учун Далай-Лама диний раҳбар саналса-да, Хитой уни “сиёсий сепаратист” деб ҳисоблайди ва халқаро миқёсда яккалашга интилади. Пекин назарида Далай-Лама билан учрашиш Тибетни Хитойдан мустақил, деб тан олишга ўхшайди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь