Хитой божхонасида шимига 100 дан ортиқ илон яширган эркак ушланди (видео)

Олам

image

Хитой божхоначилари 100 дан ортиқ кам учрайдиган илонни шимининг ичига солиб келаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда “The Economic Times” хабар берди.
 

Мазкур шахс Гонконг ва Шэньчжэнь ўртасидаги назорат ўтказиш пунктида ўз ҳаракатлари билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларида шубҳа уйғотгач, дарҳол тўхтатилган.

“Эркак шимида 104 та тирик илонни контрабанда йўли билан олиб ўтаётганида ушланди. Шимнинг ичидаги олтита канвас ипли сумкачалар очилгач, уларнинг ҳар бирида турли хил шакл, ўлчам ва рангдаги тирик илонлар борлиги аниқланди”, дейилган мамлакат Божхона бошқармасининг хабарида.

Божхона органининг таъкидлашича, ушбу шахс қонуний жавобгарликка тортилади. Бироқ баёнотда ҳибсга олинган эркакка қандай жазо тайинланишига оид аниқ тафсилотлар ошкор этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентга 56 бош тимсоҳ болаларини олиб кираётган фуқаро қўлга тушгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой илон Гонкон Шэньчжэнь божхоначилар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг