Хитой Бош вазири ўринбосари Ўзбекистонга келади
Олам
−
12 Май
5483Жорий йилнинг 12-15 май кунлари Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши Бош вазири ўринбосари Лю Гочжун бошчилигидаги делегация Ўзбекистонда бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош вазири матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.
Билдирилишича, ташриф дастуридан ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Хитой ҳукуматлараро қўмитасининг 7-йиғилишида иштирок этиш, Тошкент шаҳри, Самарқанд, Сирдарё вилоятларидаги бир қатор саноат обьектлари фаолияти билан танишиш ўрин олган.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Линь Цзяннинг маълум қилишича, Хитой Бош вазири ўринбосари Ўзбекистондан сўнг, Қозоғистон ва Қирғизистонга ҳам сафар қилади. Унинг минтақа давлатларига ташрифи 20 майгача давом этади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Буюк Британия Ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Марказий Осиё давлатлари ва Мўғулистонга сафар қилганди. Кэмерон мазкур сафардан Марказий Осиё мамлакатларига Буюк Британия ҳамда минтақада таъсир ўтказиш учун курашаётган Россия ва Хитой билан ҳамкорлик қилиш ўртасида “танлов” қилиш имконини беришни кўзлаганини очиқ айтди. Кэмерон кетганидан кўп ўтмай, 26 апрель куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Галузин Тошкентда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашди. Учрашувдан сўнг матбуотга баёнот берган Галузин Кэмероннинг Ўзбекистонга ташрифи Россияга максимал даражада зарар етказишга ва уни иттифоқдошларидан узоқлаштиришга қаратилганини таъкидлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15