Хитой Бош дипломати Москвага боради
Олам
−
21 Февраль 2023
4806Бугун, 21 февраль куни Москвага Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари, сиёсий бюро аъзоси Ван И келиши кутилмоқда. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, Ван И Москвага куннинг иккинчи ярмида етиб бориши кутилмоқда. У ташриф чоғида Путин билан кўришиши айтилмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Ван И кеча, 20 февралда Будапештда бўлиб, у ерда Венгрия ташқи ишлар вазири Петер Сиярто билан учрашганди. Бунгача Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Ташқи ишлар комиссияси девонхонаси раҳбари Мюнхен хавфсизлик конференциясига ташриф буюрган ва унинг доирасида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан учрашганди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ван И Россия Федерациясининг Украинага босқини бошланганига бир йил тўлаётган бўлсада, айрим сиёсий кучлар тинчлик музокаралари амалга ошишини истамаётгани, чунки бу кучлар фақат ўз стратегик мақсадларини кўзлашини айтганди.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси