Хитой араб давлатлари билан долзарб муаммолар бўйича ҳамкорлик қилишга тайёр - Си Цзиньпин 

Олам

image

Пекиндаги Дяоюйтай қароргоҳида Хитой-Араб ҳамкорлик форумининг 10-вазирлар йиғилиши очилди. Очилиш маросимида Хитой Раиси Си Цзиньпин асосий нутқ сўзлади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Унинг қайд этишича, Хитой биринчи Хитой-Араб саммити натижалари амалга оширилаётганидан мамнун ва араб томони билан биргаликда Хитой-араб муносабатларини ривожлантиришга кўмаклашишда давом этишга тайёр. Си Цзиньпин Хитой-Араб давлатлари 2-саммити 2026 йилда Хитойда ўтказилишини маълум қилди. У мазкур тадбир томонларни яқинлаштиришда яна бир муҳим босқичга айланишига умид билдирди.

"Хитой БМТ Низоми тамойилларини ҳурмат қилиш, барча мамлакатлар халқининг мустақил танловини ҳурмат қилиш ва объектив воқеликни ҳисобга олган ҳолда тарих томонидан шакллантирилган, узоқ муддатли тинчлик ва барқарорликка ҳисса қўшадиган энг долзарб муаммоларга адолатли ечимларни излашда араб давлатлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр", дейди у.

Хитой Халқ Республикаси раиси республика араб давлатлари билан биргаликда тенг ва тартибли кўп қутблилик ва инклюзив иқтисодий глобаллашувни ҳимоя қилишга тайёр эканини таъкидлади.

“Хитой араб давлатлари билан тенг ва тартибли кўп қутбли дунё ва инклюзив иқтисодий глобаллашувни биргаликда қўллаб-қувватлаш, шунингдек, глобал бошқарувда Жануб-Жануб ҳамкорлиги моделини яратиш учун ҳамкорлик қилишга тайёр”, деган Си Цзиньпин.

Си Цзиньпиннинг Хитой-Араб ҳамкорлиги форумининг 10-вазирлар йиғилишининг очилишидаги асосий фикрлари:

  • Хитой араб томони билан соғлиқни сақлаш, сунъий интеллект, яшил ривожланиш, замонавий қишлоқ хўжалиги, шунингдек, космик ва ахборот технологиялари каби соҳаларда 10 та қўшма лаборатория қуради.
  • ХХР сармоявий ва молиявий ҳамкорлик кўламини кенгайтиради, саноат ва сармоявий ҳамкорлик форумини яратади.
  • Пекин араб томони билан нефть ва газ соҳасида стратегик ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди ва таъминот хавфсизлигини бозор хавфсизлиги билан бирлаштиради.
  • Хитой умумий қиймати 414 миллион доллар бўлган ривожланиш соҳасидаги ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишда давом этади.
  • Хитой араб томони билан глобал цивилизация ташаббуси учун Хитой-Араб марказини яратишга тайёр. Хитой ҳар йили араб сиёсий партияларининг 200 нафар етакчисини келгуси ҳамкорлик учун мамлакатга ташриф буюришга таклиф қилади

Шунингдек, Си Цзиньпин Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Мисрга ташриф буюриш таклифини қабул қилди. Икки давлат раҳбарларининг музокаралари якунлари бўйича эълон қилинган ҳар томонлама стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича қўшма баёнотда таъкидланишича, бу сафар яқин келажакда амалга оширилади.

“Президент ас-Сиси Раис Си Цзиньпин томонидан кўрсатилган самимий қабул ва саховатли меҳмондўстлик учун ўз миннатдорчилигини билдирди ва уни Мисрга ташриф буюришга таклиф қилди. Си Цзиньпин таклифни қабул қилиб, Мисрга ташриф буюришга тайёрлигини билдирди”, дейилади Хитой Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида.

Белгиланганидек, Хитой Халқ Республикаси раиси ушбу ташрифни “имкон қадар тезроқ ва ҳар икки томон учун қулай вақтда” амалга оширади.

Ас-Сиси 28-31 май кунлари давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турибди. Икки давлат раҳбарлари музокаралар ўтказди, икки томонлама ҳамкорликни қатор йўналишларда ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Улар кўп томонлама форматларда ўзаро ҳамкорлик қилишда мувофиқлаштиришни кучайтиришга келишиб, қатор халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин Пекин араб давлатлари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг