Хитой АҚШнинг янги санкцияларини “ноқонуний” деб атади

Олам

image

Хитой томони мамлакат компанияларнинг Кремлга қарши жорий қилинган янги санкциялар рўйхатига киритилишига қатъий қаршилик кўрсатмоқда. Бу ҳақда Хитойнинг Вашингтондаги элчихонаси матбуот котиби Лю Пэнъюй сўз очди.

АҚШ Молия вазирлиги баёнотига кўра, бу корхоналар Россияга қурол ишлаб чиқариш ёки ҳарбий дастурларни амалга ошириш учун асосий компонентларни олишда ёрдам беради.

Лю Пэнъюйнинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати қонунлар ва меъёрларга мувофиқ икки мақсадли товарлар экспортини назорат қилади, Хитой ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик эса Жаҳон Савдо Ташкилоти қоидалари ва бозор тамойилларига мос келади.

Вашингтон томонидан Украинадаги уруш учун Россия Федерациясига қарши жорий қилинган янги санкциялар пакетига Хитойда ва Гонконг маъмурий минтақасида рўйхатдан ўтган 20 та компания, шунингдек, бошқа беш давлат – БАА, Туркия, Озарбайжон, Бельгия, Словакия ва бошқа компаниялар киради.

Бундан ташқари, 200 дан ортиқ Россия компаниялари санкциялар рўйхатида.

АҚШ Давлат департаменти ҳам иштирок этган жазо чоралари орасида визани тақиқлаш, молиявий активларни музлатиш ва санкцияланган компаниялар билан бизнес юритишни тақиқлаш киради.


Мақола муаллифи

Теглар

санкция Хитой

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made