Хитой АҚШнинг 2 та йирик ҳарбий компаниясига санкциялар киритади

Олам

image

Хитой АҚШнинг Raytheon Technologies ва Boeing Defense мудофаа компаниялари топ-менежерларига Тайванга қурол-яроғ сотгани учун санкциялар жорий қилади. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.

“ХХР суверенитети ва хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Хитой ҳукумати Raytheon Technologies компанияси раиси ва бош ижрочи директори ҳамда Boeing Defense компанияси Президенти ва бош ижрочи директорига қурол-яроғ етказиб беришда иштирок этганига нисбатан санкция қўллашга қарор қилди,” дейилади хабарда.

Дипломатнинг сўзларига кўра, АҚШнинг Тайванга қурол-яроғ сотиши “Ягона Хитой” тамойили ва 17 августдаги учта қўшма Хитой-АҚШ коммюникелари қоидаларини, хусусан, ХХР суверенитети, хавфсизлик манфаатларига, шунингдек, Хитой-АҚШ муносабатларига, Тайвань бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий зарар етказади. Хитой эса бунга кескин қарши.

Шунингдек, Мао Нин вазиятнинг келгусида ривожланишига қараб, Хитой миллий суверенитет ва хавфсизлик манфаатларини ҳимоя қилиш учун тегишли чораларни кўришда давом этишини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 сентябрь куни АҚШ Тайванга қурол сотиш ва техник хизматлар кўрсатиш бўйича 1,1 миллиард долларлик учта шартномани эълон қилган эди.

Фарангиз Салимова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

137

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг