Хитой АҚШни Гренландия масаласида огоҳлантирди 

Олам

image

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Қўшма Штатларни “Хитой таҳдиди” баҳонасидан фойдаланган ҳолда ўз манфаатларини излашни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда бугун, 19 январь куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Го Цзякунь маълум қилди. 

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўтказган матбуот анжуманида журналистлардан бири Цзякунга АҚШ Президенти Дональд Трампнинг 2026 йил 17 январда ижтимоий тармоқларда эълон қилган – жорий йил 2 февралдан бошлаб Дания, Норвегия, Швеция, Франция, Германия, Буюк Британия, Нидерландия ва Финляндиядан АҚШга импорт қилинадиган маҳсулотларга 10 фоизлик қўшимча бож қўйилиши ҳақидаги баёнотига оид савол берган. Саволга жавобан Го Цзякунь Хитойнинг бу масаладаги қарашлари қатъийлигини маълум қилган ва АҚШдан “Хитой таҳдиди” деган баҳонадан фойдаланмасликни талаб қилган. 

 

“Хитой Гренландия масаласидаги ўз позициясини бир неча бор баён қилган. БМТ низомининг мақсад ва тамойиллари асосидаги халқаро ҳуқуқ мавжуд халқаро тартибнинг негизи бўлиб, у ҳимоя қилиниши лозим. Биз АҚШни “Хитой таҳдиди” баҳонасидан фойдаланган ҳолда ўз манфаатларини излашни тўхтатишга чақирамиз”, деган ТИВ расмийси. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Европа Иттифоқи мамлакатлари Дональд Трампнинг Гренландияни қўллаб-қувватловчи мамлакатларга нисбатан божлар жорий этиш таҳдидлари туфайли АҚШдан 93 миллиард евро (108 миллиард доллар) миқдоридаги товарларга божлар ёки Америка компаниялари учун бир қатор чекловлар жорий этишни кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берилган эди.  


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Гренландия Го Цзякунь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг