Хитой Ҳиндистон чегараси яқинида қирувчи самолётларини жойлаштирган – ОАВ

Олам

image

Хитой Ҳиндистон чегарасидан 150 километр узоқликда жойлашган ҳудудга бешинчи авлод J-20 қирувчи самолётларини жойлаштирди. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган суратларга таяниб, Ҳиндистоннинг NDTV телеканали хабар берди.

Айтилишича, Хитой ўзининг бешинчи авлод J-20 қирувчи самолётларини Тибетдаги Шигази шаҳридаги ҳарбий ва фуқаролик аэродромига жойлаштирган.

27 май куни All Source Analysis географик разведка компанияси томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирларига кўра, Ҳиндистондан 150 километр узоқликдаги аэропортда 6 та J-20 ва 8 та J-10 қирувчи самолётлари, шунингдек, тўхтаб турган KJ-500 русумли эрта огоҳлантириш ва ҳаво бўшлиғини бошқариш тизими (AWACS) самолёти топилди.

Хабарда айтилишича, Chengdu Aerospace Corporation (CAC) томонидан ишлаб чиқарилган J-20 қирувчи самолётлари 2020 ва 2023 йилларда Тибетга жойлаштирилган. Тижорий сунъий йўлдош провайдерлари томонидан Ҳиндистон чегараси яқинида бундай сонли қирувчи самолётлар биринчи марта аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Ҳиндистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made