Коронавирус бепуштликка олиб келиши ростми? Исириқнинг вирусга даволиги-чи?
Жамият
−
20 Март 2020
18455COVID-19 коронавирус инфекцияси Ўзбекистонга кириб келгач, ижтимоий тармоқларда турли-туман миш-мишлара авж олди. Исириқнинг вирусга қарши даво бўлиши, коронавирусга чалинганларнинг бепушт бўлиб қолиши шулар жумласидан.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов бу каби миш-мишларга аниқлик киритди. Хусусан, у бепуштлик масаласига қуйидагича изоҳ берди.
“Йўқ. Бундай маълумот йўқ. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари ҳам бундай хулосага келишмаган. Менимча, таъсири йўқ”, дейди Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидимиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов.
У Исириқнинг вирусга даво экани ҳақидаги маълумотни рад этган бўлса-да, унинг бошқа фойдалари мавжудлигини айтиб ўтди.
“Исириқ ушбу касалликка қарши тўғридан-тўғри ёрдам бермайди, лекин фойдали жиҳатлари кўп.
Исириқ нафас йўлларини тозалайди ва одамда аксиришни келтириб чиқаради. Аксирганда нафас йўлларида туриб қолган турли чанглар ташқарига чиқиб кетади”, деди Баҳром Алматов.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтда ушбу вирусни юқтириб олганлар 33 нафарга етди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor