20 ёшли қизни алдаган йигитга нисбатан жиноий иш қўзғатилди
Жамият
−
14 Ноябрь 2019
9780Тошкентда қиз болани машинасини сотиб бераман деб, пулларни ўз ишлатиб юборган шахсга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.
Жори йилнинг 10 ноябрь куни Учтепа тумани ИИО ФМБдан келиб тушган маълумотга кўра, 2019 йил 12 август куни 31 ёшли Бекзод Б. 20 ёшли Малика Ш.нинг ишончига кириб, унга Gentrа русумли автомобилни сотишда кўмаклашишини ваъда қилган.
Машинани 11 минг АҚШ доллари эвазига сотган Бекзод, Маликага 6.000 АҚШ долларини бериб, қолган 5 минг долларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.
Бекзод Б.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (“Фирибгарлик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди.