Хайр, Абэ! Япония собиқ Бош вазирини дафн этди
Олам
−
12 Июль 2022
7290Токиода Япониянинг собиқ Бош вазири Синдзо Абэнинг дафн маросими бўлиб ўтмоқда. NHK телекомпаниясининг хабар беришича, охирги маросимдан сўнг дафн маросими кортежи кремация қилинадиган жойга жўнаб кетган.
Қайд этилишича, Бош вазирнинг жасади бўлган машина Токио кўчалари бўйлаб ҳаракатланган. Бироқ дафн этиш маросимиди фақат Абэнинг яқинлари иштирок этган.
Қариндошлар, дўстлар исириқ тутатиб, марҳум учун “мактублар”ни овоз чиқариб ўқишган, бирга ўтказган бахтли онларини эслаб, шукрона айтишган.
Дафн маросими тугагандан сўнг, маҳаллий аҳоли тобутга гуллар қўйишган, шундан сўнг тобут ёпилган ва дафн машинаси кремацияга жўнаб кетган. Қоидага кўра, у билан фақат қариндошлар ва энг яқин дўстлар боради. Ундан сўнг, кул рамзий равишда махсус идишга жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июль куни Синдзо Абэ 10 июль куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови олдида кўчада ташвиқот тадбирида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. 41 ёшли япониялик Тэцуя Ямагами қўлбола ўқотар қурол билан уни икки марта отиб ташлади. Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди. Шифокорлар унга қон қуйишди ва бир неча соат давомида унинг ҳаёти учун курашдилар. Собиқ бош вазир маҳаллий вақт билан соат 17:03 да вафот этди, у 67 ёшда эди.
2002 йилдан 2005 йилгача мамлакатнинг денгиздаги ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларида хизмат қилган эркакнинг уйидан портловчи моддалар топилди. Эркакка расман қотиллик айблови қўйилган.
LiveБарчаси