Абэни ўлдирган эркакка айблов эълон қилинди
Олам
−
10 Июль 2022
32938Япония собиқ Бош вазири Синдзо Абэни ўлдирган 41 ёшли собиқ япон аскари Тэцуя Ямагами прокуратурага топширилди ва унга айблов эълон қилинди. Бу ҳақда NHK телеканали хабар берди.
Қайд этилишича, эркак ҳибсга олинганидан кейин Нара префектураси полиция бошқармасига жойлаштирилган, сўнг у маҳаллий прокуратурага ўтказилган ва бу ерда унга расман қотиллик айблови қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 8 июль куни Синдзо Абэ 10 июль куни бўлиб ўтадиган парламент сайлови олдида кўчада ташвиқот тадбирида нутқ сўзлаётган вақтида отиб кетилди. 41 ёшли япониялик Тэцуя Ямагами қўлбола ўқотар қурол билан уни икки марта отиб ташлади. Абэ қутқарув вертолётида шифохонага етказилди. Шифокорлар унга қон қуйишди ва бир неча соат давомида унинг ҳаёти учун курашдилар. Собиқ бош вазир маҳаллий вақт билан соат 17:03 да вафот этди, у 67 ёшда эди.
Ҳужумчи ўз қилмишини Абэнинг сиёсати ва хатти-ҳаракати унга ёқмаслиги билан изоҳлаган, бироқ у собиқ Бош вазирнинг бевосита сиёсий қарашларига қарши ҳеч нарсаси йўқлигини таъкидлаган. 2002 йилдан 2005 йилгача мамлакатнинг денгиздаги ўзини ўзи мудофаа қилиш кучларида хизмат қилган эркакнинг уйидан портловчи моддалар топилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь