Хави Марокаш мураббийига айланиши мумкин
Спорт
−
11:50 593 1 дақиқа
“Барселона” жамоасининг собиқ бош мураббийи Хави Марокаш терма жамоаси бош мураббийи лавозимига номзод сифатида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Манбага кўра, испаниялик мутахассис истеъфога чиққан Валид Реграги ўрнини эгаллаши мумкин, бироқ ҳозирча расмий музокаралар бошланмаган.
Қайд этилишича, мураббийлар штабини ўзгартириш масаласи Марокаш терма жамоасининг Африка кубогидаги ўз майдонидаги муваффақиятсиз иштироки билан боғлиқ. Хави эса ўйинни шакллантириш учун вақт етишмаслиги сабабли 2026 йилги Жаҳон чемпионати олдидан терма жамоани қабул қилмаслиги мумкин. Шу билан бирга, у 2030 йилги мундиал олдидан жамоа билан ишлаш вариантига очиқ экани айтилмоқда.
Маълумот учун, Валид Реграгуи 2022 йилда Марокашни тарихда илк бор Жаҳон чемпионати ярим финалига олиб чиққан мураббий ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Марокаш терма жамоаси бош мураббийи Валид Реграги Африка кубоги финалидаги мағлубиятдан сўнг ўз лавозимини тарк этишга қарор қилгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси