Хави “Барселона”нинг сўнгги 15 йилликдаги энг омадсиз иккинчи мураббийига айланди
Спорт
−
11 Декабрь 2023 3843 1 дақиқа
“Барселона”нинг амалдаги бош мураббийи Хави сўнгги 15 йилдаги ғалабалар нисбати бўйича каталонияликлар тарихидаги иккинчи энг ёмон мураббий бўлди. Бу ҳақда футбол журналисти Фран Мартинес ўз X саҳифасида маълум қилди.
Хавининг “кўк-анорранглилар” бошқарувидаги ғалабаси 62,16 фоиз кўрсаткични ташкил қилди. Ҳатто клубнинг собиқ устози Кике Сетьен ҳам ўтказилган ўйинларнинг 64 фоизида ғалаба қозонган. Бу кўрсаткич бўйича Хави фақат нидерландиялик мураббий Рональд Кумандан (58,2%) олдинда.
Испания Ла Лигасида ўтказилган 16 турдан сўнг “Барселона” 34 очко жамғариб, турнир жадвалида 4-ўринни эгаллаб турибди. Каталонияликлар пешқадам “Жирона”дан 7 очко ортда қолмоқда.
Маълумот учун, Хави 2021 йилнинг ноябрида “Барселона”ни бошқармоқда ва жамоа билан 2024 йилнинг ёзига қадар шартнома имзолаган эди. 2022/2023 йилги мавсумда каталонияликлар 43 ёшли мутахассис бошчилигида Испания чемпионлигини қўлга киритди ва мамлакат Суперкубогига эга чиқди.
Live
Барчаси