Хави “Барселона” мураббийи сифатида таништирилди
Спорт
−
08 Ноябрь 2021
2290“Барселона”нинг афсонавий футболчиси Хави Эрнандес Каталония клуби бош мураббийига айланди.
Бугун, 8 ноябрь куни 41 ёшли мутахассиснинг “кўк-анорранглилар” билан расман шартнома имзолади.
Хавининг таништирув маросими муҳташам “Камп Ноу” стадионила бўлиб ўтди ва мутахассис Каталония клуби президенти Жоан Лапорта билан бирга мухлислар қаршисига чиқди.
Эслатиб ўтамиз, Хави 1998 йилдан 2015 йилгача “Барселона” футболчиси сифатида ўйнаган. У каталонияликлар тарбияланувчиси ҳисобланади. Шундан сўнг, испаниялик собиқ футболчи Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси сафида тўп тепди. Кейинчалик, у ерда футболчилик фаолиятини якунлаб, бош мураббий сифатида иш бошлади.
Эрнандес Қатар клуби устози сифатида:
- Қатар юлдузлар лигаси (2021)
- Қатар кубоги (2020, 2021)
- Қатар Суперкубоги (2019)
- Қатар Амири кубоги (2020, 2021)
- Қатар юлдузлари кубоги (2019)
Олдинроқ Хави “Барселона” билан 2024 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолагани хабар қилинганди.
Айни дамда Каталония клуби Испания Ла лигаси турнир жадвалида 12 ўйинда 17 очко тўплаган ҳолда 9-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь