Расман! Хави – “Барселона” бош мураббийи
Спорт
−
05 Ноябрь 2021
6877Қатарнинг “Ал-Садд” жамоаси мураббийи Хави Эрнандес расман Каталониянинг “Барселона” клуби бошқарувига келди. Бу ҳақда Қатар клубининг ижтимой тармоқлардаги расмий саҳифалари хабар бермоқда.
Клубнинг Instagram саҳифасида берилган хабарга кўра, “Ал-Садд” раҳбарияти шартномада кўрсатилган товон пули тўланганидан кейин Хавининг “Барселона”га ўтишига рози бўлди.
“Барселона” билан келажакда ҳамкорлик қилиш борасида келишиб олдик. Хави – “Ал-Садд” тарихининг муҳим қисми ва биз унга муваффақиятлар тилаймиз”, деб мутахассисга миннатдорлик билдирган Қатар клуби.
“Sport.es” сайти тарқатган хабарга кўра, Хави Каталония клуби билан 3 йиллик шартнома имзолайди. Манбанинг таъкидлашича, мутахассис “кўк-анорранглилар” раҳбарияти олдига бир қанча шарт қўйган.
Маълум бўлишича, испаниялик мураббий каталонияликлардан шифокорлар штаб-квартирасини тўлиқ ислоҳ қилишни талаб қилмоқда. Бунинг учун “Барса” билан 25 йил давомида бирга ишлаган ва ўтган йили клубни тарк этган шифокор Рикард Прунни ортга қайтаришлари керак бўлади.
Хавининг иккинчи талаби – “Ал-Садд”да ўзи билан бирга ишлайдиган мутахассислар ва ёрдамчиларини Каталония клубида иш билан таъминлаш.
Мураббийнинг учинчи талаби, агар жамоада имконият бўлса, қанот ҳужумчиси билан шартнома имзолаш керак.
Испания нашрларининг таъкидлашича, ушбу позиция учун асосий номзод – “Манчестер Сити” футболчиси Раҳим Стерлинг бўлиб турибди.
Жамшидбек Маҳмудов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь