Хави “Барселона”дан кетадими?

Спорт

image

Испаниянинг “Барселона” клуби раҳбарияти Хавини бош мураббийликдан бўшатиш ниятида эмас. Бу ҳақда ESPN хабар берди.

Манбага кўра, жамоанинг формаси ёмонлашгани ва сўнгги муваффақиятсиз натижаларига қарамай, клуб мутахассисга тўлиқ ишонади.

“Ҳозирда Хавининг клубдаги ютуқлари ҳисобга олинса, унинг кетиши ҳақидаги ҳар қандай гап ўринсиз. “Барселона” мураббий билан узоқ муддатли ҳамкорликни кўриб чиқмоқда ва қисқа муддатли муваффақиятсизликлар раҳбариятда мутахассисга шубҳа туғдирмади”, дейилади манба хабарида.

Хави “Барселона”ни 2021 йилдан бери бошқариб келмоқда. Унинг клуб билан шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.

Қайд этиш жоиз, “Барселона” Европа Чемпионлар лигасидаги сўнгги ўйинида кутилмаганда “Шахтёр”га кичик ҳисобида мағлуб бўлди. Испания чемпионатида жамоа 27 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Европа Чемпионлар лигаси Хави

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг