Харьковда автомобиллар карвонига ҳужум қилинди. 20 киши қурбон бўлди
Олам
−
01 Октябрь 2022
11091Украинанинг Харьков вилояти Купянск туманида тинч аҳолини олиб кетаётган автомобиллар карвони ўққа тутилди. Оқибатда 20 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилоят раҳбари Олег Синегубов маълум қилди.
Вилоят ҳокимлиги раҳбарининг сўзларига кўра, автомашиналарда ўққа тутилишидан қочиб, хавфсизроқ жойга кўчмоқчи бўлган тинч аҳоли бўлган. Синегубов ҳужум учун жавобгарликни Россия ҳарбийларига юклаган.
“Бу ҳеч қандай асосга эга бўлмаган шафқатсизлик”, деб ёзган у.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва суд-тиббиёт экспертлари воқеа жойига жўнаб кетишди, дея қўшимча қилган Синегубов.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 30 сентябрь куни Запорожье вилоятида тинч аҳолидан иборат гуманитар карвоннинг ўққа тутилиши натижасида камида 23 киши ҳалок бўлган, 28 киши жароҳатланган. Украина томони отишмада Россия қўшинларини айблади, ишғолчи ҳукумат вакиллари украиналик ҳарбийлар карвонга қарата ўқ узганини иддао қилди.
LiveБарчаси