Ханчжоу-2022. Йўлдошев Ўзбекистонга тўртинчи олтин медални келтирди
Спорт
−
25 Сентябрь 2023 8016 1 дақиқа
Хитойнинг Ханчжоу шаҳри мезбонлигида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида Муроджон Йўлдошев Ўзбекистон делегацияси учун 4-олтин медални тақдим этди.
-73 кг вазн тоифасидаги чемпионлик баҳсларида татамига чиққан Йўлдошев япониялик Соичи Хашимотони мағлубиятга учратди.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 24 сентябрь куни -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган дзюдочи Диёра Келдиёрова БАА вакили Биршелт Хорлодоини Golden Score'да мағлубиятга учратган эди. Натижада у ХIХ Осиё ўйинларидаги илк олтин медални Ўзбекистон ҳисобига ёздириб қўйганди.
Live
Барчаси