Ўзбекистон Осиё ўйинларидаги илк олтин медални қўлга киритди
Sport
−
24 September 2023 8410 1 minute
Ўзбекистонлик -52 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган дзюдочи Диёра Келдиёрова БАА вакили Биршелт Хорлодоини Golden Score'да мағлубиятга учратди. Натижада у XIX Осиё ўйинларидаги илк олтин медални Ўзбекистонга ҳисобига ёзиб қўйди.
Келдиёрова аввал Тбилиси шаҳрида ўтказилган “Катта дубулға” мусобақасида ҳам ғолиб чиққанди. У финалнинг 40-сониясида рақибини иппон баҳоси эвазига мағлубиятга учратиб, олтин медални қўлга киритганди.