Ханчжоу-2022. Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар чемпион бўлди

Спорт

image

Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган ХIХ ёзги Осиё ўйинларининг навбатдаги куни ўз якунига етиб бормоқда. Бугун, 6 октябрь куни мусобақанинг бадиий гимнастика бўйича беллашувларига киришган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яккалик дастурида саралаш ва жамоавий йўналиш бўйича финал баҳсларини ўтказди.

Таҳмина Икромова, Вилана Савадян ҳамда Эвелина Аталянцдан иборат учлик 324,8 балл жамғарган ҳолда ўйинлардаги барча рақибларини ортда қолдирди. Аҳамиятлиси ушбу натижани ҳеч бир жамоа такрорлай олмади ва Ўзбекистон вакиллари жамоавий дастурда олтин медални қўлга киритди. 

Шунингдек, бугунги чиқишлари орқали Таҳмина Икромова ҳамда Эвелина Аталянцда мазкур спорт турининг яккалик йўналишида кўпкураш дастурида медаллар учун курашиш имкони сақланиб қолди.

Шу тариқа Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги олтин медаллар сони 20 тага етди. Мамлакат бу орқали медаллар жамғариш бўйича умумий рейтингнинг 5-поғонасидаги ўрнини янаям мустаҳкамлаб қўйди. 

Маълумот учун, ҳозирда делегация ҳисобида жами 64 медаль (20 та олтин, 18 та кумуш, 26 та бронза) бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтаётган Осиё ўйинларида каноэ слаломида эшкак эшиш бўйича қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Анвар Клевлеев олтин медални қўлга киритган эди. Бироқ видеотакрорларни кўриб чиққан ҳакам, унинг хитойлик рақибига қўлланилган 50 сониялик жаримани олиб ташлаган ҳолда олтин медални мезбонларга қайтариб берди.


Мақола муаллифи

Теглар

бадиий гимнастика Ханчжоу Таҳмина Икромова Эвелина Аталянц Вилана Савадян

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг